Линклар

logo-print

Россия: “Форд” заводида ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар ушланди


Россия прокуратураси ва Федерал миграция хизмати бошқармаси Всеволжск шаҳридаги автомобил ишлаб чиқарувчи “Форд” заводида ўтказган қўшма рейд натижасида 17 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

“Комсомольская правда” газетаси хабарига кўра, ўзбекистонликлар заводда ишлаш учун рухсатга эга бўлмаган.

Ленинград вилояти прокуратураси матбуот хизматига кўра, “Экопроект Трудовые Ресурсы” ва “Персонал Сервис” ширкатлари раҳбарлари ўзбекистонлик мигратларнинг рухсатсиз ишга ёллаган.

Прокуратура қонунбузар ширкатларга қандай чора қўллашни муҳокама қилмоқда.

Хабарда ўзбекистонлик мигрантларга қандай жазо қўлланилиши билдирилмаган.
XS
SM
MD
LG