Линклар

“Билайн” ҳафта охирида ҳам кучайтирилган тартибда ишлайди


“Билайн” ширкатининг Тошкентдаги идораси, 2012 йил 17 июл.

“Билайн” ширкатининг Тошкентдаги идораси, 2012 йил 17 июл.

“Билайн” ширкатининг савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари 21-22 июл кунлари ҳам эрталаб соат саккиздан кеч тунга қадар кучайтирилган тартибда “охирги мижозга хизмат кўсатилгунича” ишни давом эттиради.

Бу ҳақда Билайн ширкати матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 17 июл куни “Ўздунробита” ширкатининг 2004 йил 28 июл куни уяли алоқа хизмати кўрсатиш учун берилган лицензиясини 10 кунлик муддатга бекор қилган.

Шундан сўнг тўққиз миллион мижозга эга бўлган МТС-Ўзбекистон ширкати абонентлари бошқа алоқа операторлари, жумладан, “Билайн”га ўтиб кетмоқда.

“Билайн” янги мижозларни сим-карта билан таъминлаш учун кўчада сайёр хизмат кўрсатиш шохобчалари, шунингдек, ахборот пунктлари ташкил этган.
XS
SM
MD
LG