Линклар

Мухолифат: Сурияда 300дан ортиқ одам ўлди


Дамашқ ташқарисидаги Забаданий, 2012 йил 19 июл.

Дамашқ ташқарисидаги Забаданий, 2012 йил 19 июл.

Сурия мухолифатига тарафдор инсон ҳуқуқлари ташкилоти пойтахт Дамашқ ва бошқа минтақаларда 19 июл куни содир бўлган тўқнашувларда аскарлар, исёнчилар, тинч аҳолидан жаъми 300дан ортиқ одам ҳалок бўлганини айтди.

Бироқ бу маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.

БМТ агентлиги сўнгги 48 соат мобайнида 30 мингтагача суриялик Ливан ҳудудига ўтгани ва қарийб бир миллион суриялик ўз уйларини ташлаб бошқа жойларга кўчган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Айни пайтда, етакчи давлатлар жума куни Ню Йорк вақти билан ярим тунда мандати тугайдиган Суриядаги БМТ кузатувчилар миссияси муддатини узайтириш борасида келишувга эришиши учун қизғин музокара олиб бормоқда.

Пайшанба куни Россия ва Хитой Сурия режимига янги санкциялар жорий қилишни назарда тутган Ғарб давлатлари ишлаб чиққан БМТ резолюцияси лойиҳасига вето қўйди.
XS
SM
MD
LG