Линклар

logo-print

Колорадо штатидаги оммавий қотилликда 12 киши ўлди


U.S. -- The Century 16 mall was a shooting took place during premiere of the new Batman film, "The Dark Knight Rises." 20Jul2012

U.S. -- The Century 16 mall was a shooting took place during premiere of the new Batman film, "The Dark Knight Rises." 20Jul2012

АҚШ Президенти Барак Обама Колорадо штатидаги кинотеатрлардан бирида содир этилган оммавий қотилликдан даҳшатга тушганини билдирди.

Колорадо штати полициясига кўра, Денвер яқинида жойлашган Аврора шаҳри кинотеатрида Бэтмэн ҳақидаги янги филмининг премьераси пайтидаги ҳужумда 12 одам ўлдирилган, 50 одам яраланган.

Президент Обама воқеа қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ниқоб кийган номаълум киши томошабинларга қарата ўт очган. Томоша залига граната улоқтирган.

Пол Отермат отишма рўй берган кинотеатр ичида бўлган томошабинлардан бири. Унинг айтишича, кино бошланганидан 40 дақиқа ўтар-ўтмас экраннинг ўнг томонидаги эшикдан кириб келган бир эркак кинотеатр зинапояларидан секин чиқиб келиб томошабинларга тўхтамасдан ўқ узган.

- Олдинига кўздан ёш сиздирувчи граната улоқтирди, кейин ота бошлади,- дейди Пол Отермат.

Дастлаб кўпчилик томошибинлар буни филм премерасининг бир қисми бўлса керак, деб ўйлашган.

Кинотеатрдаги ҳужумда 10 одам воқеа жойида ҳалок бўлди. Кейинчалик яна икки киши касалхонада жон берди. Ўлганлар орасида 6 яшар бола ҳам бор.

Полиция гумон қилинган 24 яшар йигитни машина тўхташ жойида ҳибсга олган. Унинг исми ҳозирча айтилмаяпти. Айрим манбааларда гумондор авроралик Жеймс Холмс исмли эркак экани айтилади. Полицияга кўра, унинг ҳаракатларида террорчилик аломатлари бўлмаган.

Колорадо штатининг Авропа шаҳарчаси жиноятчилик энг юқори бўлган шаҳарлардан саналади. Оммавий қотилликлар бу шаҳарда авваллари ҳам содир этилган.

1999 йилда икки ўқувчи Колумбайн билим масканида 12 нафар мактабдоши ва бир ўқитувчини отиб ўлдирган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG