Линклар

Сурия мухолифати фаолларига кўра, пайшанба куни мамлакатда исён бошланганидан бери энг талафотли кун бўлган. 19 июл кунги зўравонликларда 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. БМТ ҳисоб китобларига кўра, 16 ойдан бери давом этаётган зўравонликлар оқибатида 15 мингдан зиёд одам ўлдирилган, бир миллионгача суриялик ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Айни пайтда пайшанба куни БМТ хавфсизлик кенгашида Россия ва Хитой Сурия бўйича резолюцияга вето қўйиши ортидан, ғарб давлатлари бу мамлакатдаги халқаро кузатувчилари миссияси истиқболлари устида бош қотирмоқда.

Мухолифат тарафидаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 20 июл куни рўй берган ашаддий тўқнашувларда 300 дан зиёд одам, жумладан ҳукумат аскаралари, исёнчилар ва тинч фуқаролар ҳалок бўлганини айтмоқда. Бу рақамни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг иложи бўлгани йўқ.

БМТнинг қочқинлар масалалари бўийча идораси сўнгги 48 соат ичида 30 минггача суриялик Ливан чегарасини кесиб ўтганини айтмоқда. Бўҳрон бошланганидан бери ўз жойларини ташклаб кетишга мажбур бўлганлар сони бир миллионга етгани айтилмоқда.

Айни пайтда жума куни Суриядаги халқаро кузатувчилар мандати тугайди ва ғарб давлатлари халқаро миссиясининг истиқболлари устида бош қотирмоқда.

Россия билан Хитой пайшанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашида ғарб давлталари таклиф қилган ва Сурия режимига санкциялар жорий қилинишини кўзда тутган резолюция лойиҳасига вето қўйди.

Россия Ғарб ҳукматларини резолюция лойиҳаси баҳонасида Сурияга ҳарбий интервенция бошлаш нияти борлигида айблади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Александр Лукашевич жума куни Москвада қилган чиқишида жумладан бундай деди:

- Баъзи ғарб мамлакатларининг БМТ Хавфсизлик кангашида Сурия ҳукуматига қарши санкцияларни ўз ичига олувчи резолюцияни қўллаб-қувватламагани учун Россияни Сурияда вазиятни кескиналштирганликда айблаши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир, дея баён қилди Москва расмийси.

Россия 300 кишидан иборат БМТ кузатувчилари миссияси мандатини, ҳеч бир шартсиз, 45 кунга узайтириш тарафдори эканини айтмоқда.

Ҳозирча бу ғояни ғарб давлатлари қўллаб-қувватлайдими, йўқми мавҳум қолмоқда. Вашингтон кузатувчиларга кучлироқ мандат бермасдан миссия муддатини узайтиришдан маъни кўрмаслигини айтган.

Хитойнинг БМТдаги элчиси Ли Баодонг пайшанба куни Ню Йоркда қилган чиқишида ғарб илгари сурган резолюцияни “бир тарафлама” дея атади.

- Резолюция лойиҳаси жуда муаммолидир, чунки у Суриядаги можаронинг бир тарафигагина босим ўтказишга қаратилган мувозанатсиз шартлардан иборатдир. Тажриба бундай амалиёт Суриядаги муаммони ҳал этишда ёрдам бермаслигини кўрсатди, аксинча бундай резолюция масалага сиёсий ечим топиш имконини йўққа чиқаради, деди Хитой вакили.

Россиянинг Франциядаги элчиси Александр Орлов жума куни қилган чиқишида президент Башар ал-Ассад “тинч йўл билан” ҳокимиятни такр этишга тайёр, дея баён қилди. Сурия давлат телевидениеси дарҳол бу баёнотни рад этди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс Россиянинг таклиф қилинган резолюция Сурияда ҳарбий аралашувга йўл очиши тўғрисидаги иддаоларини кескин сўзларда инкор қилди.

- Баъзи мамлакатларнинг мунофиқона ва вос-вос иддоларига қарамасдан, бу резолюция ҳозирги босқичда ҳатто санкциялар қўлланишини ҳам кўзда тутмайди, у хориж давлатларининг ҳарбий аралашувига ҳам ҳеч қандай йўл очмайди, бундай ваколатни бермайди ҳам.

У Россия ва Хитой кейинги 10 ой ичида қўйган учинчи ветони “ўта хавфли ва таассуфли”, дея атади.

Айни пайтда, пайшанба куни Сурия исёнчилари ҳукумат қўшинлари билан шиддатли жангга киришиб, Ироқ ва Туркия билан чегара чизиқларидаги ўтиш пунктларини босиб олди.

Исёнчилар бир нечта чегара постига ҳужум қилиб, ҳукуматнинг 21 аскарини ўлдирди.

Ироқ ички ишлар вазири ўринбосари Аднан ал-Ассадий Франс прессга Озод Сурия армияси жанггарилари 600 километрлик Сурия-Ироқ чегарасидаги ўтиш пунктларининг барчасини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Бошқа хабарларга кўра, исёнчилар Туркия чегарасида ҳам иккита ўтиш пунктини босиб олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG