Линклар

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Евроосиё ишлари бўйича катта директори Элис Уэллс Марказий Осиё давлатларига ташрифи доирасида 20 июл куни Ўзбекистонга сафарини бошлайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, АҚШ мулозимининг Тошкентга ташрифидан мақсад Ўзбекистон раҳбарлари билан икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказишдан иборат.

Элис Уэллс 17-18 июл кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий билан учрашди.

Минтақага сафаридан сўнг Элис Уэллс Москвага жўнаб кетади.
XS
SM
MD
LG