Линклар

logo-print

Ўзбекистон олийгоҳларидаги бир талаба ўрни учун 7,6 одам талабгорлик қилмоқда


20 июл куни Ўзбекистон олийгоҳларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни якунланди.

Давлат тест марказининг билдиришича, Ўзбекистон олийгоҳларига 431 500 абитуриент ҳужжат топширган. Ўтган йили бу кўрсаткич 418 мингдан кўпроқ бўлган.

Ўзбекистонда бакалаврлар учун ажратилган квота эса 56 минг 600 ўринни ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда олийгоҳлар учун ажратилган бир ўрин учун 7,6 одам талабгорлик қилаётгани аниқланган.

Ўзбекистонда 57 та олий ўқув юрти мавжуд. Уларда тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG