Линклар

logo-print
Сурияда жума куни, ҳуқуқ фаолларига кўра, камида 128 одам ҳалок бўлди.

Маъулотга кўра, кўпчилик ҳукумат қўшинлари пойтахт Дамашқ кўчаларини исёнчилардан тозалаётган пайтда ўлдирилган. Алеппо шаҳрида эса президент Башар Асадга қарши норозилик намойиши иштиркочиларининг полиция томонидан ўққа тутилиши оқибатида камида 10 одам ўлган.

Сурия ҳукумат қўшинлари генералларидан бири ўн зобит билан Туркияга қочиб ўтгани ҳам хабар қилинмоқда. Бу билан Сурия ҳукумат қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетган юқори лавозимли ҳарбийлари сони 22 кишига етди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши ваколати жума куни якунланиши лозим бўлган Суриядаги халқаро кузатувчиларни мамлакатда яна 30 кунга қолдирди.
XS
SM
MD
LG