Линклар

Халқаро Сайлов тизимлари эксперт маркази делегацияси мустақиллиги тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасида 19 июлда ўтказилган президентлик сайловини демократик деб тан олди.

Бош қароргоҳи Нидерландда жойлашган мазкур ташкилот ҳисоботида айтилишича, сайлов демократик рақобат тамойиллари асосида ўтказилди, сайловга сайловчиларнинг асосий кўпчилиги қатнашди, соҳталаштиришлар қайд этилмади.
Овоз бериш натижаларига кўра, президент Бако Саакян яна бир муддат президентликка сайланган.

Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ўтказилган сайловларни ноқонуний эканини эълон қилди. Тоғли Қорабоғ Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG