Линклар

logo-print

Санкт-Петербургда бир ўзбекистонлик нобуд бўлди


РФ Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича тергов идоралари 1984 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси шаҳардаги қурилишлардан бирида ҳавозадан ерга йиқилиб ўлгани юзасидан текширув олиб бормоқда.

Бу ҳақда Тергов қўмитаси Бош бошқармасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, 2012 йил 19 июл куни Санкт-Петербург шаҳрининг Пушкин туманидаги қурилиш участкасида бешинчи қаватда ишлаётган ўзбекистонлик ерга йиқилиб ўша жойнинг ўзида ўлган.

Ҳозирда воқеа бўйича тергов ва суриштирув жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG