Линклар

logo-print

Афғонистонда ЎИҲ аъзоси эканликда гумонланган шахслар қўлга олинди


ЎИҲнинг Қундуз вилоятидаги жанггарилари.

ЎИҲнинг Қундуз вилоятидаги жанггарилари.

Афғонистон ва халқаро коалиция кучлари Таҳор вилоятининг Ишкамиш туманида ўтказган қўшма амалиёт давомида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг жанггариси эканликда гумонланган икки шахс қўлга олинди.

Афғонистондаги АҚШ кучлари матбуот хизмати баёнотига кўра, Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбари Қундуз вилоятида ҳужумлар амалга ошириш учун масъул бўлган жанггарилар гуруҳини бошқаради.

Расмийларга кўра, амалиёт давомида бир нечта портловчи қурилмалар ҳам қўлга туширилган.

Айни пайтда, Қандаҳор вилоятининг Шох Вали Кот туманидан 20 июл куни толиблар лидерини қўлга олиш учун ўтказилган рейдда бир неча гумондор шахс қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG