Линклар

logo-print
Сурия ҳукумати кучлари пойтахт Дамашқдаги исёнчи гуруҳлар эгаллаган позицияларга кенг кўламли ҳужумлар бошлади.

Президент Башар Ал-Ассадга вафодор кучлар битта туманни ишғол қилди. Бошқа туманларда отишмалар давом этмоқда.

Минглаб суриялик мамлакатда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлардан қочиб қўшни Ливан ва Ироқ ҳудудига ўтмоқда.

Сўнгги икки кун ичида Суриядаги тўқнашувларда 470 дан ортиқ одам ўлгани хабар қилинди.

Айни пайтда, БМТ Хавфсизлик кенгаши Суриядаги халқаро кузатувчилар миссияси мандатини 30 кунга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Кузатувчилар мандати 20 июл куни тугаган эди.
XS
SM
MD
LG