Линклар

Путин нотижорат ташкилотлар ҳақидаги янги қонунни имзолади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Давлат Думаси томонидан қабул қилинган ва Федерация кенгаши томонидан тасдиқланган нотижорат ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасига имзо чекди.

Янги қонунга мувофиқ хориждан молиялаштириладиган ва сиёсат билан шуғулланувчи нотижорат ташкилотлар Адлия вазирлигида “хориж агенти” сифатида рўйхатдан ўтиши ва йилнинг ҳар чорагида расмийларга ҳисобот бериши керак бўлади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур қонунни “репрессив” деб атаган.

Шу ойда АҚШ Давлат департаменти ҳам Россиянинг янги қонуни хусусида ташвиш билдирган.
XS
SM
MD
LG