Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама 12 киши нобуд бўлган Колорадо штатининг Аврора шаҳаридаги кинотеатрда амалга оширилган ҳужум учун масъул шахс адолатли жазога тортилишини ваъда қилди.

Обама радио ва Интернет орқали халққа одатдаги мурожаатида Федерал ҳукумат ушбу даҳшатли жиноят учун масъул шахсни жазога тортиш учун бор имкониятни ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Жумага ўтар кечаси “Бэтмэн” филмини томоша қилаётган одамларни ўққа тутишдан олдин жиноятчи иккита канистердаги газни кинозалда портлатган.

Колорадо университетининг 24 яшар нейробиолог аспиранти Жеймс Ҳолмс 12 киши ўлган, 58 одам яраланган ҳужумни уюштирганликда гумонланиб қўлга олинди.

Барак Обама кинотеатрдаги қурбон бўлганлар хотираси учун беш кунлик мотам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG