Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун тинчлик миссиялари бўйича ўринбосари Эрв Ладсни Сурияга жўнатаётганини эълон қилди.

Банга кўра, Ладс БМТ олий ҳарбий маслаҳатчиси сифатида вазиятни бахолаши ва Суриядаги БМТ кузатувчиларига тавсиялар бериши режаланган.

Айни пайтда, 21 июл куни Сурия армиясининг яна уч нафар генерали Туркияга қочди.

Бу билан президент Башар Ал-Ассадга содиқ бўлган армиядан қочган генераллар сони 24 тага етди.

Ҳозир Туркия ҳудудида 43 минг суриялик қочқин бор.

21 июл куни Сурия бўйлаб рўй берган отишмаларда камида 20 киши ўлган.

Суриялик фаолларга кўра, улардан 12 нафари тинч аҳоли вакилларидир.
XS
SM
MD
LG