Линклар

Сурияда яна бир чегара пункти исёнчилар қўлига ўтди


Сурия-Ироқ чегарасидаги ироқлик аскарлар.

Сурия-Ироқ чегарасидаги ироқлик аскарлар.

Ироқнинг Найнаво вилояти губернатори Атил ал-Нужайфий шанба куни Ироқ ва Сурия ўртасидаги иккинчи чегара ўтказиш маскани президент Башар Ассадга қарши курашаётган исёнчилар назорати остига ўтганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Озод Сурия армияси кеча Ярибия деган жойдаги назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олган. Пайшанба куни эса Ироқнинг ал-Қойм шаҳри яқинидаги чегара пункти исёнчилар томонидан эгаллаб олинганди.

Найнаво губернатори суриялик исёнчилар томонидан эгаллаб олинган чегара пунктининг Ироқ томони якшанба куни очиқ бўлиши, у ердан фақат Сурияда бўлган ва ватанига қайтаётган ироқликлар ўта олиши мумкинлигини билдирди.

Айни пайтда Нужайфий чегаранинг Сурия томонида ҳаракатланаётган гуруҳлар ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини ҳам таъкидлади.

Маълумотларга кўра, Сурия расмийлари чегараолди жойларида хизмат ўтаётган ўз қўшинларини йирик шаҳарларда исёнчилар билан курашиш учун чақиртириб олган.
XS
SM
MD
LG