Линклар

logo-print

Колорадоликларни ўққа тутган шахс тергов қилинмоқда


Шанба куни америкалик сапёрлар гумонланувчи Жеймс Ҳолмснинг уйидаги портловчи мосламани зарарсизлантирди.

Шанба куни америкалик сапёрлар гумонланувчи Жеймс Ҳолмснинг уйидаги портловчи мосламани зарарсизлантирди.

АҚШда кинотеатрда томошабинларни ўққа тутган кимсага нисбатан тергов тадбирлари амалга оширилмоқда.

Колорадо штати полицияси Аврора шаҳридаги кинотеатрда 12 кишини ўлдирганликда гумонланган шахс - унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида - бир кишилик камерада сақланаётганини билдирди.

Мазкур ҳужумда яна 58 киши тан жароҳати олган бўлиб, улардан айримларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Жиноят содир этилган жойда қўлга олинган 24 ёшли Жеймс Ҳолмсга нисбатан айблов душанба куни эълон қилиниши кутилаяпти.

Шанба куни сапёрларнинг махсус бўлинмаси гумонланувчининг уйидаги портловчи мосламани зарарсизлантирган. Маҳаллий полиция бошлиғига кўра, Ҳолмс уйи эшигини очишга уриниш бўлган тақдирда портлаш содир бўлиш эҳтимоли катта эди.

Аврора шаҳрида юз берган фожеа муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилди. Бугун президент Обаманинг Аврора шаҳрига ташриф буюриб, кинотеатрда ҳалок бўлган кишиларнинг оила аъзолари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG