Линклар

logo-print
Шанба оқшомида Тожикистоннинг Бадахшон вилояти Ишкашим туманида вилоят миллий хавфсизлик қўмитаси бошқармаси бошлиғи Абдулло Назаров ўлдириб кетилди.

Озодлик радиоси тожик хизмати манбаларининг маълум қилишича, генерал Назаров пичоқлаб ўлдирилган.

Айрим маълумотларга кўра, ҳужум чоғида генералнинг ёнида махсус хизматларнинг Алфа гуруҳидан икки ходим бўлган ва улар нима сабабдан Назаровга ёрдам бермагани ҳозирча номаълум. Шунингдек, генералнинг ўлдирилиш сабаблари ҳам айни дамда маълум эмас.

2010 йилгача Абдулло Назаров Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитасида раис ўринбосари лавозимида ишлаган. Ундан аввал эса генерал Назаров Миллий хавфсизлик қўмитасининг Сўғд вилоят бошқармасига раҳбарлик қилганди.
XS
SM
MD
LG