Линклар

Сурияда шанба куни 130 киши нобуд бўлди


Сурияда 16 ойдан буён қирғинбарот тинмаяпти.

Сурияда 16 ойдан буён қирғинбарот тинмаяпти.

Кеча Сурияда 130 дан зиёд киши зўравонлик қурбони бўлди. Бу ҳақда мухолифат фаоллари маълум қилмоқда.

Ўтган тунда ҳукумат қўшинлари зирҳли техника кўмагида исёнчиларнинг Алеппо шаҳридаги истеҳкомларига ҳужумни кучайтирганлар.

Ҳукумат кучлари Алеппо шарқидаги исёнчилар назорати остида бўлган Салоҳиддин мавзесига ҳужум бошлаганидан кейин юзлаб оилалар ўзлари яшаётган уйларни ташлаб кетганлар.

Ҳозирги пайтда Ироқ билан чегарадаги икки назорат-ўтказиш пункти, Туркия билан чегарада эса бир ўтказиш пункти исёнчилари назорати остида бўлиб турибди.

Маълумотларга кўра, Сурия расмийлари чегараолди жойларида хизмат ўтаётган ўз қўшинларини йирик шаҳарларда исёнчилар билан курашиш учун чақиртириб олган.
XS
SM
MD
LG