Линклар

Осло фожеасига бир йил тўлди


Ослода бир йил муқаддам амалга оширилган террорчилик хуружи ўнг радикалча қарашдаги экстремист Андерс Брейвик томонидан содир этилганди.

Ослода бир йил муқаддам амалга оширилган террорчилик хуружи ўнг радикалча қарашдаги экстремист Андерс Брейвик томонидан содир этилганди.

Норвегияда бугун Ослодаги ҳукумат квартали ҳамда Утойя оролидаги ёшлар лагерида амалга оширилган террорчилик хуружининг бир йиллиги ёдга олинмоқда. Ўша пайтда 77 киши ҳалок бўлган, 240 дан зиёд одам турли даражада тан жароҳати олганди.

Бугун бутун мамлакат бўйлаб черковларда маърака маросими ўтказилаяпти, концертлар ва бошқа мотам маросимлари уюштирилмоқда.

Норвегия бош вазири Йенс Столнеберг ҳалок бўлган кишиларнинг яқинлари билан бирга Утойя оролида ўтказилажак маросимда иштирок этишни режалаган.

Роппа-роса бир йил муқаддам амалга оширилган террорчилик хуружи ўнг радикалча қарашдаги экстремист Андерс Брейвик томонидан содир этилган бўлиб, у буни судда эътироф этган. Айни пайтда маҳкама тингловларида у ўз хатти-ҳаракатлари билан Норвегия ва Европани амалдаги расмийлар қўллаётган исломийлашув ва кўп маданиятлиликдан халос қилишга уринганини айтиб, содир этилган қотиллик учун ўзини айбдор ҳис қилмаётганини айтган.

Агар Брейвик ҳакамлар томонидан ақли расо деб топилса, у узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Акс ҳолда эса, у руҳий касаллар клиникасига даволаниш учун юборилади. Бу ҳақдаги қарор кейинги ойда чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG