Линклар

Афғонистонда рўй берган икки воқеада НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучларнинг уч аскари ҳалок бўлди.

Коалиция кучлари эълон қилган баёнотга кўра, икки ҳарбий Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида ўлган.

Учинчи аскар ҳам мамлакат шарқидаги вилоятда исёнчилар билан содир бўлган отишмада ўлган.

Халқаро кучлар баёнотида нобуд бўлганлар қайси давлат аскарлари экани маълум қилинмаган.

Айни пайтда, Вардак вилоятидаги НАТО базасидан шанба куни тунда ўғирлаб кетилган олти ишчидан беш нафарининг жасадлари якшанба куни эрталаб топилди.

Ўғирлаб кетилган бир ишчи қочишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Толиблар воқеага муносабат билдирмади.
XS
SM
MD
LG