Линклар

АҚШ президенти таъзия билдириш учун Колорадога боради


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

Оқ Уй АҚШ Президенти Барак Обама жума куни эрта тонгда Аврора шаҳридаги кинотеатрда томошабинлар ўққа тутилгани оқибатида ўлган одамларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириш учун Колорадо Штатига боришини билдирди.

Полиция 12 одамни отиб ўлдирган ва 58 кишини яраланган Жеймс Ҳолмс хавфсизлик сабабларига кўра бир кишилик камерада сақланаётганини маълум қилди.

Душанба куни 24 ёшдаги Ҳолмсга расман айблов эълон қилиниши кутилмоқда.

Колорадо полицияси ҳужумда Ҳолмсдан ташқари бошқа одам ҳам иштирок этганини исботловчи далиллар йўқлигини айтди.
XS
SM
MD
LG