Линклар

logo-print
Италия Бош вазири Марио Монти илк бор Россияга расмий ташриф билан боради.

Икки кунлик сафари давомида Монтининг Қора денгиз соҳилида жойлашган Сочи шаҳрига бориши, Россия Президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашиши режаланган.

Италия Бош вазирининг Россия раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида халқаро муаммолар, жумладан, евро ҳудудидаги қарзлар билан боғлиқ бўҳрон, Россия билан Европа Иттифоқи ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик, Сурияда хавфсизлик вазияти ёмонлашиб бораётгани каби долзарб масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россия ва Италия Бош вазирлари ўртасидаги музокарада Италия ширкатлари билан қатор шартномалар имзоланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG