Линклар

Муфтийга ҳужумда гумонланган ўзбекистонлик ҳибсда қолади


Татаристон муфтийсининг портлатилган хизмат машинаси.

Татаристон муфтийсининг портлатилган хизмат машинаси.

Қозон шаҳрининг Вахитов туман суди ҳакамлари 19 июл куни Татаристон муфтийси Илдус Файзов ва унинг ўринбосари Валиулла Якуповга уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Абдунозим Отабоев 20 сентябргача ҳибсда сақланиши ҳақида қарор чиқарди.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, 21 июл кунги судда Отабоев жиноятга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб, ҳибсга олинганидан норози эканини айтган.

Тергов ҳужжатларига кўра, Абдунозим Отабоев портлаш рўй бергунича муфтийнинг машинаси ортидан юрган. Портлашдан сўнг воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Аммо адвокат Ўзбекистон фуқаросини ҳибсда сақлаш учун ҳеч қандай асос йўқ деган фикр билдирган.

Татаристон муфтийси ва ўринбосарига ҳужум уюштиришда гуманланган яна уч нафар шахс қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG