Линклар

Расмийларга кўра¸ Озарбайжон пойтахти Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида чиққан ëнғинни бартараф этиш учун 50та ўт ўчириш бригадаси ва бир неча вертолëтлар жалб қилинган.

Ҳозирча етган зарар миқдори расман айтилгани йўқ. Шунингдек¸ ëнғин келиб чиқиши сабаблари тўғрисида ҳам ҳеч нарса дейилмаяпти.

Озарбайжоннинг ҳозирги Президенти Илҳом Алиевнинг марҳум отаси номи билан аталган марказ Ҳайдар Алиев таваллудининг 89 йиллиги муносабати билан жорий йил май ойида очилган эди.

XS
SM
MD
LG