Линклар

logo-print

Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги маслаҳатлашув август ойида бўлади


Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида навбатдаги икки томонлама йиллик сиёсий маслаҳатлашув 2012 йил август ойида Тошкентда ўтказилади.

Буни Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб Тренд Интернет нашри хабар қилди.

Икки давлат расмийлари ўртасидаги учинчи йиллик маслаҳатлашувда сиёсий, иқтисодий, савдо, инвестиция, маданий, гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Бундан ташқари томонлар ўзаро манфаатли бўлган халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фикр алмашади.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дастлабки икки томонлама йиллик маслаҳатлашув 2009 йил декабр ойида Вашингтонда, иккинчи учрашув эса 2011 йил феврал ойида Тошкентда ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG