Линклар

Ҳиндистоннинг иқтидордаги Миллий конгресс партияси раиси ва собиқ Молия вазири 76 ёшдаги Пранаб Мукержи мамлакатга янги президент этиб сайланди.

Мухолифат қўллаб-қувватлаган собиқ парламент раиси Пурно Аджиток Сангма сайловда Мукержининг асосий рақиби бўлди.

Ҳиндистонда президентнинг роли катта эмас. Аммо сиёсий бўҳронлар рўй берса, конституция кафолатчиси сифатида президент муҳим рол ўйнайди.

Мукержи Ҳиндистон тарихида биринчи аёл президент бўлган Пратибха Патилнинг ўрнини эгаллайди.

Патилнинг беш йиллик президентлик муддати 25 июл куни тугайди.
XS
SM
MD
LG