Линклар

Афғонистон расмийлари Покистонни огоҳлантирди


Афғонистон ТИ вазири ўринбосари Жавид Лудин.

Афғонистон ТИ вазири ўринбосари Жавид Лудин.

Афғонистон Покистонни чегара ҳудудларининг ўққа тутилиши ўзаро муносабатларга салбий таъсир этишидан огоҳлантирди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда 22 июл куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жавид Лудин Покистоннинг Кобулдаги элчисини чақиртириб рўй берган сўнгги воқеани муҳокама қилган.

Афғонистон Президентининг идораси айни масала Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳам муҳокама этилганини билдирди.

Хабарларга кўра, Покистон армияси учқичлари якшанба куни мамлакат шимоли-ғарбидаги қабилалар яшайдиган Ўракзай минтақасидаги тўртта жойга ҳужум қилган.

Натижада толиблар жанггарилари эканликда гумон қилинган бир неча киши ўлган.
XS
SM
MD
LG