Линклар

Бу орада Туркия Сурия билан чегара яқинига “ер – осмон” русумидаги ракеталарни кўчира бошлаган.

Сурияга чегарадош жойларнинг ҳарбий жиҳатдан кучлантирилишига суриялик исёнчиларнинг икки мамлакат ўртасидаги бир нечта назорат-ўтказиш пунктларини эгаллаб олгани сабаб ўлароқ кўрилмоқда. Бу ҳақда Туркия матбуотига таянган ҳолда France-Presse агентлиги хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Туркия жанубий-ғарбида жойлашган Мардин шаҳрига ракета мосламалари юкланмиш ҳарбий колонна етиб келган. Туркия давлат ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур ракеталар чегарадаги қўшинлар учун мўлжалланган.

Яқинда Туркия самолёти суриялик ҳарбийлар томонидан уриб туширилганидан буён бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияни ўз мамлакати учун хавф манбаси сифатида кўра бошлаган.
XS
SM
MD
LG