Линклар

logo-print

АҚШ Дамашқни кимёвий қурол қўлланилишидан огоҳлантирди


Оқ Уй вакили Жей Керни.

Оқ Уй вакили Жей Керни.

АҚШ Сурияда давом этаётган тўқнашувлар чоғида кимёвий қурол ишлатилишини уюштиришга уринган ҳар қандай расмийни жавобгарликка тортади. Бу ҳақда якшанба куни Оқ уй вакили Жей Карни билдирди.

Унинг айтишича, Вашингтон ҳозир Суриянинг қўшнилари билан бу мамлакатдаги кимёвий қуроллар тақдири ҳақида маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Бу орада пойтахт Дамашқ ва Алеппо шаҳрида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Араб лигаси давлатлари Башар Ассад режими қўшинларига қарши турган “Сурия эркин армияси”ни миллий бирдамлик ўтиш даври ҳукумати тузишга чақирди.
XS
SM
MD
LG