Линклар

Эронда суиқасдга чоғланган гуруҳ ушланди


Эронда ядрочи олимларга суиқасд ҳозирлаганликда гумонланмиш гуруҳ қўлга олинди.

Маҳаллий матбуотнинг Разведка ишлари бўйича вазир сўзларига таянган ҳолда ёзишича, Эронда ва унинг хорижида олимларга ҳужум қилишни режалаган икки гуруҳ фаолиятини тўхтатишга муваффақ бўлинган. Аммо бу амалиётларнинг тафсилотлари келтирилмаяпти.

2010 йилдан буён Эронда 4 нафар ядро физикаси олими ўлдирилган, Атом энергетикаси бўйича Эрон агентлигининг амалдаги раҳбари Фаридун Аббосий Довоний жароҳатланган.

Ғарб давлатлари расмий Теҳронни ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблайдилар. Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадларгагина хизмат қилишини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG