Линклар

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида кеча маҳаллий полициячи афғон хавфсизлик кучларини тайёрлаш марказида уч нафар чет эллик инструкторни отиб қўйди.

Афғон расмийлари ҳужумчи маҳаллий таржимонни ҳам ярадор қилганини қайд этмоқдалар.

Воқеа жойига келган халқаро кучлар ҳарбийлари ҳужумчини отиб ташлаганлар.

Афғонистондаги НАТО кучлари қўмондонлигининг баёнотида ўлдирилган уч шахс ҳарбий бўлмагани ҳамда улар шартнома асосида афғонистонликларни ўқитиш билан шуғуллангани айтилади.

Чет элликларнинг Афғонистон куч ишлатар тузилмалари вакиллари томонидан ўлдирилиши бу йил аввалги йилларга қараганда кўпроқ кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, йил бошидан буён 29 нафар хорижлик аскар ва шартнома асосида ишловчи фуқаро афғон полициячилари ва аскарлари ҳужумларидан ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG