Линклар

logo-print

Обама кинотеатрда ўққа тутилганларни ёдлаш маросимида қатнашди


АҚШ президенти Барак Обама Аврорада ўққа тутилганларни хотирлаш маросимида нутқ сўзламоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Аврорада ўққа тутилганларни хотирлаш маросимида нутқ сўзламоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Аврора шаҳри кинотеатридаги ҳужумда жабрланган ва нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилиш учун Колорадо штатига борди.

24 ёшли Жеймс Ҳолмс томонидан кинотеатрда ўққа тутилган кишилардан ўтган жума куни 12 киши ҳалок бўлган, 58 нафари тан жароҳати олгандилар.

АҚШ президенти якшанба оқшомида ҳалок бўлганларни ёдга олиш маросимида иштирок этди. Унгача Обама Аврора шаҳридаги Колорадо университети касалхонасига бориб, оғир аҳволда бўлган бир неча ярадорни зиёрат қилди.

Полиция Ҳолмс яшаган квартирада кеча унинг компютери топилганини маълум қилди. Терговчилар бу компютердан жиноятга тайёргарликка оид материаллар топишдан умидвор эканини яширмаяптилар.

Жеймс Ҳолмс бугун илк бор маҳкама қаршисига чиқарилади. Ҳибсга олинганидан буён у бир кишилик камерада тутиб турилибди.
XS
SM
MD
LG