Линклар

Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари Сурия президенти Башар Асадни истеъфо беришга чақиришди.

Қатарда бир орага келган вазирлар агар Асад истеъфога рози бўлса у ва оиласига мамлакатдан бехатар чиқиб кетишлари таъминланишини ҳам ваъда қилишган.

Шунингдек, Араб Лигаси ташқи ишлар вазирлари Қатар пойтахтида ўтган фавқулодда йиғинда Сурия мухолифатига ўтиш даври ҳукуматини тузишни таклиф этган.

Ҳукумат кучларига қарши курашаётган исёнчиларга кўра, якшанба куни ҳарбийлар Дамашқнинг Меззе мавзеидан ҳам мухолифат тарафдорларини сиқиб чиқарганлар.
Шунингдек, Алеппо шаҳрида ҳам шиддатли жанг бораётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Якшанбага ўтар кечаси Алеппода исёнчилар президент Башар Ассаднинг отаси Ҳафез Ассадга қўйилган тош ҳайкални парчалаб ташлаганлар.
XS
SM
MD
LG