Линклар

Дунёдаги энг бой одамлар 2010 йил охирида солиқлардан яширилган камида 21 триллион долларни оффшор зоналарда сақлаганлар.

Tax Justice Network ташкилоти бу борада ўтказган тадқиқоти натижаларини эълон қилди.

Тадқиқот муаллифи Жеймс Ҳенри фикрича, жаҳон бўйлаб солиқлардан яширилаётган маблағнинг ҳақиқий миқдори 30 триллион доллардан ошиши мумкин.

Бу тадқиқотда фақат банк ҳисоб рақамлари сармоя ҳисобларига депозит сифатида қўйилган бойликлар ҳисобга олинган. Кўчмас мулк эътиборга олинмаган.
XS
SM
MD
LG