Линклар

Бош прокуратура: "Ўздунробита" мансабдорлари холис тергов қилинмоқда


Ўзбекистон Бош прокуратураси "Ўздунробита" мансабдорларига нисбатан қўзғотилган жиноят иши бўйича тергов жараёни шаффоф ва холис олиб борилаётганини билдирди.

Бош прокуратура расмий баёнотида айтилишича, тергов ҳаракатларини олиб бориш жараёнида, жиноий-процессуал қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилиняпти, ҳар бир айбдорга ҳимоя ҳуқуқи таъминланган, Россия фуқароси бўлганлар иштирокидаги тергов ҳаракатлари Россия элчихонаси вакиллари иштирокида ўтказиляпти.

Россиянинг МТС ширкати ўтган ҳафта Тошкент раҳбариятига мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита"га қарши бораëтган ялпи текширув жараёнидаги қонунбузарликларни тўхтатишни талаб қилган эди.

МТС расмий баёнотида айтилишича, "Ўздунробита"нинг молиявий-хўжалик ишларини текширув жараëни амалдаги Ўзбекистон қонунчилиги меъёрлари бузилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Россиянинг "МТС" мобил алоқа ширкатига кўра, "МТС-Узбекистон" операторининг банк ҳисоблари музлатиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG