Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:50

ЕИ Сурияга нисбатан санкцияларни кучайтирди


Европа Иттифоқи Сурия раҳбари Башар Асад ва уни атрофидаги 29 суриялик амалдорга нисбатан санкцияларни кучайтирди.

ЕИ уларнинг банк ҳисоб рақамларини музлатиш баробарида, жаҳон бўйлаб ҳаракатланишлари учун ҳам чеклов жорий этди.

Шунингдек, ЕИ санкциясида Сурияга қурол етказилиши олдини олиш йўлида ҳам чора-тадбирларни кучайтириш кўзда тутилган.

Кеча Араб Лигаси давлатлари ташқи ишлар вазирлари Сурия президенти Башар Асадни истеъфо беришга чақиришганди.

Қатарда бир орага келган вазирлар агар Асад истеъфога рози бўлса у ва оиласига мамлакатдан бехатар чиқиб кетишлари таъминланишини ҳам ваъда қилишган.
XS
SM
MD
LG