Линклар

logo-print

Интернетда ташкил этилган "Менинг янги номерим" деб номланган янги лойиҳа MTC-Ўзбекистон уяли алоқа оператори фаолияти тўхтатилгани сабабли дўстлари ва бизнес ҳамкорларини йўқотиб қўйганларга ёрдамчи бўлиши мумкин.

Интернетдаги Mynewnumber.uz порталида танишларингизнинг янги телефон рақамларини уларнинг эски рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.

Бунинг учун Mynewnumber.uz порталига кириб, танишингизни эски рақамини киритиб¸ электрон почта манзилингизни ёзиб қолдирсангиз¸ кифоя.

Дўситингизни янги номери маълумотлар базасида пайдо бўлиши билан электрон почтангизга маълумот юборилиши мумкин.

Шунингдек, янги портал ёрдамида эски ва янги номерингизни Mynewnumber.uz маълумотлар базасига киритиш орқали ўз янги телефон рақамингизни танишларингизга етказишингиз мумкин.

Mynewnumber.uz хизматидан фойдаланиш ўзбекистонликлар учун бепул.

Ҳозирга қадар ўз танишларининг янги рақамини қидириш бўйича 38 428та талаб тушган.

3123 одам ўз янги номерини дўсту-танишларига етказиш учун ёзиб қолдирган.

"МТС-Ўзбекистон" ширкати 17 июл маҳаллий вақт билан соат 18 дан алоқа хизматини 10 иш кунига тўхтатгани ҳақида эълон қилди.

Бу қарор ортидан мижозлар қўл телефонларидан қўнғироқ қилиш ва SMS хабар жўнатиш имкониятларидан маҳрум бўлдилар.

Ўшандан буён кўплаб одам ўз дўстлари, танишлари, иш ва бизнес бўйича ҳамкорларининг янги телефон рақамларини топишда қийинчиликларга дуч келаëтганидан шикоят қилмоқда.

Ўзбекистонда "Ўздунробита" мобил алоқа ширкатининг 10 кун ичида қайта тикланишидан умидини узган мижозлари ёппасига бошқа ширкатга ўтмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати билан муаммолари бошлангунга қадар "Ўздунробита"нинг 9 миллиондан ортиқ мижози бўлгани айтилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG