Линклар

Франция Мудофаа вазирлиги Тошкентда ўз миссиясини очган. Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот ҳизматига кўра, Тошкентдаги миссия икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида очилган.

Эслатиб ўтамиз, Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан 16 июл куни Тошкентга борган ва Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳарбий ҳамкорлик, жумладан Афғонистондан НАТО юклари транзити бўйича музокара олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG