Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:27

Эр ҳаққини хотин¸ ëш ҳаққини кекса ҳимоя қилмоқда


“У гапирса, яна бир нарса қилиб қамашади. Мен бўлсам ëшини яшаган бир нафақахўрман” дейди Озодлик орқали Ўзбекистон Бош прокурорига неварасига нисбатан қилинаëтган ҳақсизликдан шикоят қилган 70 яшар чол.

Рўза тутишга қурбим етмади¸

дейди Россиянинг Воронеж шаҳрида оғир жисмоний ишда ишлаëтган булоқбошилик Нурулло ака.

- Исмим Нурулло. Андижоннинг Булоқбоши туманиданман. Меҳнат муҳожирлари ичида танишлар, ошна-оғайнилар кўп. Кўпчилиги билан телефонлашиб, гаплашиб турибмиз. Кўпчилик намоз ўқияпти экан. Аслида мен ҳозир рўза тута олмаяпман. Сабаби¸ ўзингиз биласиз жисмоний меҳнат қиладиган бўлсангиз, ярамай қоласиз. Бунинг устига¸ менинг ошқозоним операция бўлгани учун, Оллоҳ кечирсин, ўзим биламан, Оллоҳ билади, таниш-билишлар, кўпчилик тутаяпти экан. Энди авваламбор ҳаммага Оллоҳ инсоф берсин. Бу ерда ўрислар ҳам биларкан. Енгиллик берадигани ҳам бор. Ҳозир бизнинг ишимизда енгиллик берадиганлари йўқ. Бошқа жойларда бор эди. Мен шофëр бўлиб ишлардим. Квота разрешением тугаб частний ишга ўтиб қолдим. Бу ишлаëтган жойимда булар унақа нарсаларни кўп ҳам тушунадиган эмас. Беш қўл баробар эмас дейдику. Биладигани бор, билмайдигани бор, дейди булоқбошилик Нурулло ака.

МТС ўчганидан муҳожир қийналмоқда

Ўзбекистондан бориб Россияда ишлаëтган 35 яшар Баҳодиржонни эса МТС ўчгани боис уйдагилар билан алоқа қилиш муаммоси қийнамоқда.

- Биз Россияда ишлаймиз. МТС ҳозир Ўзбекистонда ишламаяптику. МТСнинг ишламагани бизга ҳам алоқа бўйича жуда қийинчилик туғдириб қўйди. Тўғри шаҳарда Билайн, Юсел ëки бошқа компаниялар ишлаëтган бўлиши мумкин. Лекин чекка вилоятларда, чекка қишлоқларда асосан МТС яхши ишлардида. Чекка томонларда умуман алоқа узилди¸ десак ҳам бўлади. Узилганидан бери мутлақо телефон қила олмадимда. Бошқа номерларга умуман чиқа олмадим. Умуман алоқа йўқ, дейди Ўзбекистондан бориб Россияда ишлаëтган 35 яшар Баҳодиржон.

Дардимизни республика прокурори эшитсин

Термиздан қўнғироқ қилган нафақахўр Сафармуҳаммад Қурбонов ўғлининг ишдан бўшатилганидан норозилигини республика прокурорига эшиттириш ниятида эканини айтди.

- Ëшим 53да. Термиз шаҳри Сафар Соҳибов кўчаси 53 уйда яшайман. Авваламбор сизларнинг ҳамма мухбирларингизни Рамазон ойи билан чин кўнгилдан табриклайман. Сизларнинг радио орқали битта муаммони мен айтмоқчиман. Менинг ўғлим Қурбонов Суҳроб ўтган йили университетнинг тарих факултетини тугатди грант билан. Икки йил олдин Термиз туризм коллежига ўқитувчи бўлиб ишга кирди шартнома асосида. Директори Омонов Маматқобил буни пахта пайти баҳона билан, дала шийпонидан ҳоким муовинига телефон қилган экан битта ўқитувчи билан биттаси оғзаки уришса. Ҳоким муовини прокурорни чақирган экан. Прокурор 20та милиция билан кечаси соат бирларда келди, дейди. Ичган деб ўқитувчини кўрсатдида, кейин мени ҳам ҳам шунинг группасидан деб кўрсатиб туҳмат билан мени ҳам нима қилди, дейди. Кечаси милицияхонага олиб бориб қамаган иккита ўқитувчини директор туҳматидан. Иккаласидан ариза ëздириб олиб дубинка билан ишдан бўшатди. Бир йилдан бери ишсиз. Мана ҳозир газимизни кесиб кетган. Мен шулардан норозиман. Шуни Ўзбекистон республикаси Бош прокурори Рашиджон Қодиров эшитсинлар деб¸ сизнинг радио орқали илтимос қилиб айтмоқчи эдим. Вилоят прокуратурасига ëздим. Улар ҳеч қандай чора кўрмади. Прокурорлар, мансабдор шахслар қачонгача ўз мансабини суиистеъмол қилиб зўравонлик қилади, дейди Термиздан қўнғироқ қилган нафақахўр Сафармуҳаммад Қурбонов.

Ўғлингизнинг ўзи нимага бу ҳақда гапирмайди, деган саволга жавоб берган суҳбатдош, “У гапирса, яна бир нарса қилиб қамашади. Мен бўлсам ëшини яшаган бир нафақахўрман” деб таъкидлади.

Ўзбекистонда 30 яшар йигитнинг ҳақини 70 яшар бобоси ҳимоя қилгани ëки тазйиққа учраган эркакнинг ҳақини хотини талаб қилаëтгани тобора урф бўлмоқда, дейди суҳбатдош.

****************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG