Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Сурия раҳбари Башар Ассадни ўз тасарруфидаги кимёвий қуролларни қўлламасликка чақирди.

Душанба куни қилган чиқишида Барак Обама Ассад режими бундай “даҳшатли хато”га йўл қўядиган бўлса, халқаро ҳамжамият ва АҚШ олдида ўз қилмишлари учун албатта жавоб беришини урғулади.

Расмий Дамашқ душанба куни ҳар қандай халқаро интервенцияга кимёвий қурол қўллаш билан жавоб бериши, бироқ мазкур қуроллар тинч аҳолига нисбатан ишлатилмаслиги ҳақида билдирган эди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Дамашқ таҳдидини “номуносиб ҳаракат” дея баҳолади ва халқаро ҳамжамиятни хушёрликка чақирди.

Расмий Дамашқ душанба куни Араб давлатлари лигаси томонидан таклиф этилган Ассад ва унинг оиласи учун Суриядан “хавфсиз чиқиш” режасини рад этган эди. Бу таклиф Башар Ассадни ҳукуматдан ўз хоҳиши билан кетишини кўзда тутган.
XS
SM
MD
LG