Линклар

АҚШнинг Колорадо штатидаги кинотеатрда томошабинларни ўққа тутган кимса душанба суд илк бор суд олдида ҳозир бўлди.

12 одамни ўлдириб, яна 58 одамга жароҳат етказганликда гумонланаётган 24 ёшли Жеймс Ҳолмс суд залига маҳбуслар махсус кийимида олиб келинган. Унинг сочлари пушти ва олов рангга бўялгани айтилмоқда.

Холмсга нисбатан расмий айбловлар келаси душанба куни қўйилади.

Жеймс Ҳолмс 20 июл куни Колорадо штатининг Аврора шаҳарчасидаги кинотеатрда янги “Бетмен” филмини томоша қилаётганларни ўққ тутган эди.

Якшанба куни минглаган америкаликлар Аврорага мотам тутгани келди.

Яраланганлар даволанаётган касалхонага ташриф буюрган АҚШ президенти Барак Обама воқеа қурбонлари яқинларига таъзия изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG