Линклар

logo-print
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШ президенти Барак Обамага Колорадо штатининг Аврора шаҳрида рўй берган фожеа муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Аврора шаҳрида 20 июнда юз берган фожеа муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилган.

Обама 22 июн куни Аврора шаҳарчасига ташриф буюриб, кинотеатрда ҳалок бўлган кишиларнинг оила аъзолари билан учрашди.

Эслатамиз, 20 июн куни Колорадо штатининг Аврора шаҳарчасидаги кинотеатрда томошабинлар ўққа тутилиши натижасида 12 киши ўлиб, 58 одам жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG