Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23 июл куни Оқсаройда Жанубий Африка Республикасининг энергетика ва кимё бўйича “Sasol” компаниялар гуруҳи президенти Девид Констеблни қабул қилди.

Учрашувда Қашқадарё вилоятида қурилиши режалаштирилган номинал ишлаб чиқариш қуввати кунига 38 минг баррелни (йилига 1,5 миллион тонна) ташкил этувчи “GTL” – табиий газдан синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳа “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Sasol” компанияси ва Малайзиянинг “Петронас” корпорацияси иштирокида амалга оширилмоқда.

Президент Ислом Каримов “GTL” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишни қўллаб-қувватлашини таъкидлагани ва мазкур лойиҳа Ўзбекистон энергетика секторини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишига умид билдиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG