Линклар

Ироқ пойтахти Бағдодда ва унинг атрофида уюштирилган қатор портлаш ва ҳужумлар натижасида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Расмийларга кўра, душанба куни Ироқнинг 13 шаҳрида уюштирилган жами 21 ҳужумда камида 200 киши яраланган.

Дулияҳ ва Тожи шаҳарларидаги ҳарбий базаларга уюштирилган ҳужумларнинг ўзида камида 40 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ҳужумлар уюштирилган кун Ироқда жорий йилдаги энг қонли кун, дея баҳоланаяпти.

Ҳужумлар ортида Ал-Қоида гуруҳи турганлиги гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG