Линклар

Тожикистонда генерал ўлимига алоқадор икки шахс ушланди


Генерал Абдулло Назаров.

Генерал Абдулло Назаров.

Тожикистон Бош прокуратураси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси генерали Абдулло Назаровга суиқасд иши бўйича Бадахшон вилоятида икки шахс ҳибсга олинганини маълум қилди.

ДМХҚнинг Бадахшон вилоят бошқармасига раҳбарлик қилиб келган 56 ёшли генерал Назаров 21 июл оқшомида пичоқлаб ўлдирилган эди.

Бош прокуратура расмийларига кўра, дастлабки тергов натижалари генералга уюштирилган суиқасд Тожикистоннинг Афғонистон ва Хитой билан чегарадош ҳудудида тамаки маҳсулотлари котнрабандасига алоқаси борлигини кўрсатмоқда.

Тергов ишлари Ички ишлар вазирлиги, ҳарбий прокуратура ва Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тарафидан олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG