Линклар

АҚШнинг илк аёл фазогири саратондан вафот этди


Салли Райд Челленжер шаттли ичида.

Салли Райд Челленжер шаттли ичида.

Фазога учган илк америкалик аёл Салли Райд душанба куни 61 ёшида 17 ой давом этган саратон касалидан вафот этди.

1983 йили 32 ёшли Райд Челленжер шаттлида космосга олти кунлик миссия билан сафар қилган ва АҚШ тарихида илк бор коинотга парвоз қилган аёл сифатида жой олган эди.

Райд 1984 йили ҳам шаттл фазо миссиясида қатнашган.

Салли Райд вафотидан хабар топган АҚШ президенти Барак Обама астронавтни миллий қаҳрамон, дея таърифлади.

НАСАни 1989 йилда тарк этган Салли Райд Калифорния Университетида дарс бериб келар эди.
XS
SM
MD
LG