Линклар

Ўзбекистон Молия вазирлиги буйруғига кўра, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Norma.uz сайти маълумотига кўра, мазкур Низомга мувофиқ жорий йилнинг 1 августидан бошлаб янгидан тайинланадиган пенсиялар 1,15 бараварга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаш учун энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан ошмайдиган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи қабул қилинади.

Пенсионерларда пенсия белгилаш учун иш стажи бўлмаган тақдирда пенсия миқдори мавжуд стажга пропорционал бўлган миқдорда белгиланади.

Барча ҳолатларда пенсияларга устамалар энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
XS
SM
MD
LG