Линклар

Ғарб ва Эрон расмийлари Истанбулда учрашади


Ғарб ва Эрон расмийлари ўртасида Бағдодда бўлиб ўтган учрашув, 2012 йил 23 май.

Ғарб ва Эрон расмийлари ўртасида Бағдодда бўлиб ўтган учрашув, 2012 йил 23 май.

Эроннинг ядровий дастури борасида БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия (5+1 гуруҳи) билан Теҳрон расмийлари ўртасидаги навбатдаги музокара 24 июл куни Истанбул шаҳрида ўтказилиши режаланган.

Истанбул учрашувида юқори даражада музокаралар бошлаш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ғарб давлатлари Теҳрондан уранни бойитиш ишларини тўхтатишни талаб қилгани боис охирги музокара муваффақиятсизликка учраган.

Ундан олдин Истанбул, Бағдод ва Москва шаҳарларида олиб борилган сўзлашувларда сезиларли натижаган эришилмаган.
XS
SM
MD
LG