Линклар

ЕИ махсус вакили Ўзбекистонга боради


ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор.

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор 26 июл куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва ЕИ ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни икки томонлама ва минтақалараро форматларда ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Йигирма йиллик дипломатик тажрибага эга Патриция Флор жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида ўз фаолиятини бошлади.
XS
SM
MD
LG